Совуқ кунларда иситиш тизими ва газ таъминоти ҳар доим ҳам юкламани кўтара олмайди, шунда биз қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланишга ўринамиз.
Бахтсиз ҳодисалар олдини олиш учун хавфсизлик чораларига амал қилиш зарур:
▪️Қўлбола ва носоз иситиш мосламаларидан фойдаланманг!
▪️Ўрнатилган иситиш мосламаларини тунги вақтда қаровсиз қолдирманг!
▪️Ошхонадаги газ плиталарини хонани иситиш учун ишлатманг!
▪️Иситиш печлари ва дуд бўронларни турли нарсалар билан тўсиб қўйманг, мутахассисларни чақириб, уларни ўз вақтида тозаланг!
▪️Газ ускуналарини улаш қоидаларига риоя қилинг, уларни резина шланглар орқали улашга йўл қўйманг!
▪️Хонани иситиш учун ҳеч қачон очиқ оловдан фойдаланманг!